Хоразм вилояти мусиқали драма театри ташкил этилганига 95 йил бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Қарийб бир асрлик фаолияти давомида ушбу даргоҳда «Алишер Навоий», «Тоҳир ва Зуҳра», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Гамлет», «Мавлоно Огаҳий», «Махтумқули», «Чироғимни ким ёқади?», «Аждодлар қиличи», «Феруз» каби ўнлаб юксак санъат асарлари саҳналаштирилди.
Сўнгги йилларда театр рэпертуаридан ўзбек драматургияси билан бирга, жаҳон адабиёти дурдоналарига ҳам кенг ўрин берилмоқда. Айниқса, халқ оғзаки ижодининг ватанпарварлик ва мардлик туйғулари тараннум этилган асарларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Хусусан, Юнус Юсупов (Айёмий) қаламига мансуб «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» мусиқали драмаси қайта саҳналаштирилгани ижодий жамоанинг Ўзбекистон халқига Наврўз туҳфаси бўлди. Асарни режиссёр Алишер Йўлдошев саҳналаштирган», — дейилади агентлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)