Украина опера ва балет миллий академик театрида «Йил одами — 2016» XXI умуммиллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Халқларнинг маданий алоқалари ва маънавий жипслигини мустаҳкамлаганлиги учун» мазкур нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди.
— Украинада Фаррух Зокиров ва «Ялла» гуруҳининг ихлосмандлари жуда кўп. Унинг халқаро мукофот билан тақдирланиши, шубҳасиз, икки томонлама маданий-гуманитар ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ижобий таъсир кўрсатади, — дея таъкидлади «Йил одами» умуммиллий дастури директори Аркадий Райцин.
Театрга тўпланган минглаб мухлислар илтимосига кўра «Ялла» гуруҳи раҳбари «Чойхона» ва «Учқудуқ» қўшиқларини ижро этди.
Маълумот учун, турли йилларда Патриция Каас, Вахтанг Кикабидзе каби машҳур қўшиқчилар «Йил одами» мукофотини қўлга киритган.
Изоҳ (0)