Top Gear телешоусининг ҳайдовчиси — Стиг бамперли аттракцион автомобилида жаҳон рекордини ўрнатди. У соатига 164,475 километргача тезлик олишга муваффақ бўлди, деб ёзади «Мотор».
Top Gear илтимосига кўра ушбу лойиҳа билан таниқли ихтирочи, YouTube каналида 4,5 миллион обуначига эга бўлган Колин Фёрз шуғулланди.
Кичик автомобилни яратиш учун Фёрзга уч ҳафтадан ортиқ вақт керак бўлди. Аттракцион машинаси 101 от кучига тенг Honda’нинг мотоцикл двигатели билан жиҳозланган эди.
Гиннесснинг рекордлари китоби қоидасига кўра, амалга оширилган иккита ҳайдашдан кейин ўртача тезлик рекорд ҳисобланади.
Буюк Британиянинг Саффолк шаҳридаги Бентуотерс аэродромининг учиш-қўниш йўлакчасида амалга оширилган ҳайдашнинг биринчисида Стиг соатига 172,827 километр, иккинчисида соатига 150,124 километргача тезликка эришди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)