Қирғизистон пойтахти Бишкекда намоз ўқиш учун мўлжалланган электрон гиламча сотила бошлади, деб ёзади «Islam-today.ru». Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг ёрдамида тўғри намоз ўқишни ўрганиш мумкин.
Жойнамоз ракаатлар сонидан адашиб кетмаслик ва барча ҳаракатларни тўғри бажаришга ёрдам берувчи махсус датчиклар билан жиҳозланган. Шунингдек, унга намоз сураларини айтиб турувчи аудиоплеер ўрнатилган.
Тайванда ишлаб чиқарилган гиламча тахминан 100 минг сўм туради.
Изоҳ (0)