Миллиардер Роман Абрамович Тель-Авивнинг Неве-Цедек туманида ойига 30 минг долларлик уйни ижарага олди, деб ёзади Forbes.
Бино майдони 300 квадрат метрга тенг, унда тренажёр зали, меҳмонхона ва тўртта ётоқхона бор. Globes газетаси маълумотларига кўра, у ерда бизнесменнинг янги қароргоҳини лойиҳалаштириш билан шуғулланувчи мутахассислар яшайди. Қароргоҳ эса собиқ The Varsano меҳмонхонаси ҳудудида барпо этилади.
Абрамович ушбу ер майдонини 2015 йил апрелида 25 миллион долларга сотиб олган эди. Бунгача меҳмонхона ака-ука Гай ва Ярон Варсаноларга тегишли бўлган. Ушбу олди-сотди россиялик бинесмен учун Исроил кўчмас мулк бозоридаги биринчиси бўлди.
Изоҳ (0)