Тошкент вилояти, Бекобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Маънавият кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Damas русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати маълум қилади.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида автомашинани олиб қочганликда гумонланаётган шахслар, шу туманда яшовчи 1997 йил ҳамда 1998 йилда туғилган фуқаролар бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)