Чеченистон парламенти республиканинг таълим ҳақидаги қонунига ўқувчиларга ўз диний эътиқодига мос либосда ўқишга қатнаш ҳуқуқини берувчи тузатишларни киритди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Янги норма мактаб ва олий таълим муассасалари зиммасига таълим олувчиларнинг либосига нисбатан бирор-бир талаб қўйиш вақтида мазкур ҳуқуқни ҳисобга олиш масъулиятини юклайди.
2017 йил январида Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Россия таълим вазири Олга Василеванинг: «Мактаблар ҳижобда юриладиган жой эмас», деган баёнотига, «Қизларим ҳеч қачон ҳижобни ечмайди», қабилида жавоб қайтарган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)