НАТОнинг 25 май куни бўлиб ўтадиган саммитида тузилмага аъзо давлатларнинг ҳар бири миллий режаларни қабул қилиши лозим. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Саммитда НАТОнинг ҳар бир давлати учун ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача кўтариш доирасидаги мажбуриятларини бажариш бўйича миллий режаларини тайёрлаш ниятидамиз. Иккинчи мавзу эса НАТОнинг чегараларидан ташқарида барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳаракатлари ва аксилтеррор имкониятлари муҳокамаси бўлади», — дея таъкидлади Столтенберг.
Альянс бош котибига кўра, Руминия ҳарбий харажатларнинг юқоридаги кўрсаткичига шу йили етади. Латвия ва Литва эса буни келгуси йилда амалга оширишни ваъда қилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)