KazSat-2 сунъий йўлдошида юз берган носозлик туфайли Қозоғистондаги 13 та телеканал ва алоқа операторининг фаолияти тўхтаб қолди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
31 март Остона вақти билан соат 08:22 да Россиянинг Хруничев номли маркази томонидан яратилган KazSat-2 йўлдошининг бошқаруви издан чиққан.
Қозоғистонлик ва россиялик мутахассислар ҳамкорликда носозликни бартараф этиш бўйича иш олиб борди. Қозоғистон космик алоқа марказининг хабар беришича, KazSat-2 йўлдошининг иши носозлик юз берганидан олти ярим соат ўтгач қайта тикланди.
KazSat-2 йўлдоши 2011 йил 16 июлда орбитага чиқарилган. Космик аппарат 12,5 йил давомида фаол ишлаши режалаштирилган.
Қозоғистонда 4 та алоқа оператори ва 30 дан ортиқ телеканал фаолият юритади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)