КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси — Ким Чон Нам жасади ҳамда КХДРнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ходимлари Пекин орқали Шимолий Кореяга етиб борди. Бу ҳақда Хитой Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Кан маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Малайзияда ҳалок бўлган КХДР фуқаросининг жасади, шунингдек, ушбу мамлакат фуқаролари бугун Хитой орқали КХДРга қайтди. Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, Хитой жасадни ташишда барча зарур кўмак кўрсатди», — дейди Лу Кан.
30 март, пайшанба куни Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Ким Чон Намнинг жасади унинг қариндошлари талабига кўра Шимолий Кореяга юборилишини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)