Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши муросасиз кураш борасида тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Хабар беришларича, март ойи бошидан 115 та ҳолат аниқланиб, жами 2 килограмм 423 грамм гиёҳвандлик воситалари — 2 килограмм 228 грамм марихуана, 23 грамм гашиш, 16 грамм опий ва бошқа турдаги 155 грамм гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган.
24—30 март кунлари оралиғида эса олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 21 та ҳолат аниқланиб, жами 308 грамм гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган.
«Шунингдек, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун ташкил этилган 3 та бангихоналар аниқланди», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)