Жанубий Кореянинг «Тобуро» демократик мухолифат партияси мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хенинг ҳибсга олинишини маъқуллади, деб ёзади «ТАСС».
«Тобуро» расмий вакили сўзларига кўра, суд қарори Пак Кин Хе қилмишларининг «табиий якуни» бўлган. «Қонун олдида ҳамма тенг», — деди Юн Гван Сук бу борада. У собиқ давлат раҳбарини мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий ағдар-тўнтарларда айблади ва тергов унинг жиноятлари ҳақидаги «барча ҳақиқатларни ошкор қилиши»га умид билдирди.
Президент сайловларидаги энг оммабоп номзод Мун Чжэ Ин Пак Кин Хенинг ҳибсга олинишини «Корея Республикасининг вайрон бўлган биносини қайта қуришга қўйилган биринчи қадам» деб атади.
Айни вақтда собиқ ҳукмрон партия — Корея озодлик партияси Пак Кин Хенинг қўлга олинишини «афсусланишга арзийдиган қадам» деб атади ва бундай «оғриқли тарих бошқа ҳеч қачон такрорланмаслигига» умид қилди.
Изоҳ (0)