Хавфсизлик хизмати ҳодимлари АҚШ президентидан эски андроид-телефонини бошқа бир яхшироқ ҳимояланганига алмаштиришни сўраганидан икки ой ўтгач, Дональд Трамп «янги iPhone»дан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда Оқ уйнинг ижтимоий тармоқлар бўйича директори Дэн Скавино Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради TJournal.
Скавино президент янги қурилмадан бир неча ҳафтадан бери фойдаланаётганини таъкидлади. Оқ уй ходимининг сўзларига кўра, Трамп Twitter’даги хабарларни ўзи ўқимоқда ва ёзмоқда, аккаунтини бошқаришни ёрдамчиларига топширмаган.
2017 йилнинг март ойида ОАВлар Дональд Трампнинг шахсий микроблогида андроид-телефонидан ёзилган твитлар тўхтагани, твитлар iPhone’дан ёзила бошлаганини пайқагач, журналистлар саҳифани президентнинг ўзи юритмаяпти деган хулосага келганди.
2016 йилнинг февралида Дональд Трамп Apple компанияси ФҚБ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун унга нисбатан бойкот эълон қилишга чақирган эди. Трампнинг фикрича, Apple махсус хизмат ҳодимларига «Сан-бернардинолик мерган»нинг смартфонига киришни таъминлаб бериши керак эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)