Япония ҳукумати Корея Республикасидаги сиёсий инқироз ва мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хенинг ҳибсга олинишига қарамасдан, Токио ва Сеул ўртасидаги муносабатлар барқарор ривожланишда давом этишига умид қилади. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз Жанубий Корея билан — унинг ҳозирги ҳукумати билан ҳам, келажакда сайланадигани билан ҳам — яқин ҳамкорликни давом эттиришни истаймиз. Бу барча соҳаларга, шу жумладан, Шимолий Корея муаммосига ҳам тааллуқли», — деди у.
Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида, ўз навбатида таъкидлашича, Жанубий Корея билан алоқалар минтақавий хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим.
Изоҳ (0)