2017 йил 20 март ҳолатига кўра, фуқаролардан ғазначилик ва нафақа, шунингдек, ойлик маоши ва тендер савдоларини ўтказиш билан боғлиқ саволлар бўйича Ишонч телефонларига жами 288 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Ушбу мурожаатлардан 285 таси (улардан 41 таси 2016 йилдаги мурожаатлар) ўрганилиб, 88 таси ёки 30,8 фоизи тасдиқланди. Уларни кўриб чиқиш доирасида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 39 нафар масъул шахсга «ҳайфсан» берилди.
Молия вазирлиги Бош назорат-кузатув бошқармаси маълум қилишича, шикоятларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, тўрт мурожаатга тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган, иккитаси бўйича эса юқори инстанциядаги шахслар хабардор қилинган.
Изоҳ (0)