Ҳиндистондаги қишлоқларидан бирида сувсизликдан қийналаётган қироллик кобраси маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб қолинди, унга идишда сув беришга журъат топишди. Бу ҳақда Mashable нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Илон тасвири туширилган видео бир сутка давомида 400 минг мартадан ортиқ томоша қилинди.
Роликда илоннинг хотиржам сув ичаётгани, эркаклардан бири эса елим бутилкадан сув қуйиб тургани намойиш қилинган.
3,5 метр узунлигидаги кобра маҳаллий қишлоқлардан бирига сув илинжида келганида қутқариб қолинган.
Ҳозирда Ҳиндистоннинг жанубий қисмида узоқ вақтдан бери давом этаётган кучли қурғоқчилик нафақат қишлоқ хўжалиги ҳамда ўн минглаб оилаларга, балки ёввойи табиатга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)