Шотландиялик Пол Доусон Инвернесс шаҳри чеккасидаги далада кезиб юрган, катталиги уйидаги далматин ва лабрадор итларидан қолишмайдиган қора мушукни пайқади ва суратга туширди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Суратлар почтачи ва ҳаваскор фотограф Пол Доусон томонидан 26 март куни кечки пайт олинди. У мушукдан 500 метр нарида бўлган ва 300 миллиметрли объективга эга камерадан фойдаланган.
Доусонга кўра, мушук емиш қидириб далада тахминан 10 дақиқа изғиган. Шундан сўнг у жониворни бошқа кўрмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)