АҚШнинг Индиана штатида йирик курка учиб келиб, автомобилнинг олд ойнасига урилган ва уни синдирган. Бу ҳақда маҳаллий полициянинг Facebook’даги саҳифасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Вазни қарийб 13 килограмм бўлган ёввойи парранда ҳодиса натижасида ўлган. Машинада бўлган оила олд ойна ёриқларини кўриб қўрқувдан қотиб қолган.Полициячилар ҳайдовчиларни эътиборли бўлишга чақирмоқда, чунки ёввойи куркалар кўпайиш вақтида йўлларда ҳақиқий хавфга айланиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)