Twitter’ фойдаланувчиларидан бири ғамгин ит суратини ўз саҳифасига жойлади. Унинг айтишича, итнинг туғилган куни муносабати билан уюштирилган байрамга ҳеч ким келмаган. Бу ҳақда TJournal маълум қилди.
Шунингдек, у бульдогнинг дўстлари учун безатилган стол суратларини ҳам тақдим қилган.
Ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари итга ачинди. Твит тармоқда 13 минг мартадан кўпроқ улашилди. Кўплаб фойдаланувчилар ўз ҳайвонининг суратини жўнатиб, кейинги сафар байрамга бирга боришга ваъда берди.
Бироқ бироз вақт ўтгач аккаунт эгаси у ҳикояни ўйлаб топганини ва унинг ити йўқ эканлигини тан олган. Унинг ота-онаси уй ҳайвони асрашга рухсат бермаслигини таъкидлаб ўтган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)