Лос-Анжелесда истиқомат қилувчи 30 ёшли Сидней Смит жирафаларга керагидан ортиқ меҳр қўйиб юборганлардан. «Darakchi.uz»нинг ёзишича, аёл ўз ташқи кўринишини шу жониворларга ўхшатиш учун бор имкониятини ишга солмоқда.
Хабар беришларича, Сидней жирафага ўхшаш мақсадида 5 йилдан бери бўйнини узайтиришга уринади. Бунинг учун аёл падаунг халқи қўллаб келган усул — мис ҳалқалардан фойдаланмоқда.
Ҳозирда Сиднейнинг бўйнига 15 та мис ҳалқа тақилган. Бу тақинчоқ қизга бир қанча ноқулайликлар туғдирса-да, у чекинмоқчи эмас. Айтмоқчи, у жирафага ўхшашнинг осон йўлини ҳам билади — холдор либос кийиб юради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)