Куба давлат кенгаши раиси Рауль Кастро Гаванада 78 ёшида вафот этган кичик синглиси Агустина Кастронинг дафн маросимида иштирок этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Агустина Кастро билан видолашув Ольгин провинциясидаги Биран манзилида бўлиб ўтди. Гаванадан 750 километр узоқликдаги айнан шу жойда ака-сингил Кастролар дунёга келган, ҳозирда эса музей фаолият кўрсатмоқда.
Дафн маросимида фақат марҳуманинг энг яқин қариндошлари иштирок этди. Қабрга Рауль Кастро ва унинг Мексикадан келган синглиси Энма гуллар қўйди.
Энди 7 нафар Кастролардан 3 нафари ҳозирда ҳаёт: 85 ёшли Рауль, АҚШда яшовчи 83-ёшли Хуанита ва 82 ёшли Энма. Фидель Кастро ва унинг катта акаси Рамон ўтган йили, сингиллари Анхела эса 2012 йилда оламдан ўтганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)