Мексикалик икки қиз қўнаётган самолёт фонида селфи олмоқчи бўлиб, ҳалок бўлди, деб ёзади Proceso.
Ҳодиса Чинипас шаҳридаги аэродромнинг учиш-қўниш йўлагида юз берди: қизлар шаҳарга бу ердаги ҳаво бандаргоҳида бўлиб ўтаётган пойгани кўриш учун келган. Мусобақалар тугагач, улар қўшни йўлакка ўтиб, селфига тушишга киришган: яқинлашиб келаётган кичик самолётни улар кўрмай қолган, бунга атрофдаги шовқин-сурон сабабчи бўлган бўлиши мумкин.
Учувчи қизларни кўрган, аммо тўқнашув олдини ололмаган: у самолёт ҳалокатга учрашидан хавфсираган.
Изоҳ (0)