Амазонка ўрмонларида яшовчи ҳиндуларнинг каяпо қабиласи 2006 йилда ўз ҳудудлари осмонида содир бўлган авиаҳалокат учун Бразилиянинг Gol авиакомпаниясидан бир миллион доллардан зиёд товон пули олади, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Самолёт қулаб тушиши натижасида қабила истиқомат қиладиган ер «нопок» бўлиб қолган.
Ҳалокат 2006 йил сентябрда юз берган. Манаус—Рио-де-Жанейро рейсини амалга ошираётган Boing-737 «Эмбраер» хусусий самолёти билан тўқнашиб кетгач, 154 нафар йўловчиси ва экипаж аъзолари билан Амазонка чангалзорларига қулаган эди. Ҳеч ким омон қолмаган. Хусусий самолёт эса яқин орадаги аэропортга шошилинч қўнди, ундаги одамлар жабрланмади.
Ҳалокат натижасида каяпо қабиласи вакиллари бир нечта уйни ва тиббиёт марказини бошқа жойга кўчиришга мажбур бўлди. Каяполар ҳамон ҳалокат жойига кўчиб ўтишдан бош тортмоқда, уларнинг фикрича, энди бу жой «мурдалар лаънатига учраган».
Изоҳ (0)