Озарбайжонда куёв никоҳ тўйига келмаган меҳмонларни судга беришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Vesti.az» нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Адвокат Вугар Сафарлига исмини ошкор қилишни хоҳламаган шахс никоҳ тўйига таклиф қилинган бироқ келмаган шахсларни судга бермоқчилигини маълум қилган.
Адвокат томонидан берилган хабарга кўра, бундай мурожаатнинг қондирилишига ишониш қийин. «Тан олиш керакки, сўнгги вақтларда Озарбайжонда никоҳ тўйларини ўтказишга бизнеснинг бир тури сифатида қарайдиганлар кўпаймоқда»,— дейди адвокат ўз хабарида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)