АТ «Алоқабанк» йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида келиб чиқадиган жарималарни тўлаш хизматини жорий қилди.
Эндиликда AlPay фойдаланувчилари йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида келиб чиқадиган жарималарни уйдан чиқмаган ҳолда, ўзларининг мобил телефонлари орқали тўлашлари мумкин.
Бунинг учун «Хизматлар тўловлари» – «Давлат ва коммунал тўловлари» – «Жарималарни тўлаш» бўлимларига кириш керак бўлади. Сўнгра почтадан келган қарор рақамини ҳамда тўлов суммасини киритасиз. Маълумотлар текширилганидан кейин (жарима тури, қарор рақами ва бошқалар) ҳамда тўлов тасдиқланганидан сўнг сиз жаримага тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади.
Тўловни бир мартадан бутунлай ёки қисман, AlPay мобил тизимига киритилган бир нечта пластик карталар орқали амалга оширишингиз мумкин (энг кам миқдори 10 000 сўм).
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)