• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритди

    2017 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида очилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди, дея хабар бермоқда ЎзА. Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ тайёрланди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Сенаторлар таъкидлаганларидек, ушбу қонун суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришга ва эркинлаштиришга, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини оширишга, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган.

    Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Жиноят-ижроия кодексларига, «Судлар тўғрисида»ги ва «Прокуратура тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларда қамоққа олиш тарзидаги жиноий жазони бекор қилиш назарда тутилмоқда, шу билан бир вақтда жиноий жазолар тизимига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тури – «мажбурий жамоат ишлари» киритилмоқда. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни қамоқда сақлаш муддати 72 соатдан 48 соатгача, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек, дастлабки тергов муддатлари 12 ойдан 7 ойгача қисқартирилмоқда.

    Бундан ташқари, ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишга ва мурдани эксгумация қилишга санкциялар бериш ҳуқуқини прокуратурадан судларга бериш назарда тутилмоқда. Шундай қилиб, суд иши юритувида «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳаси кенгайтирилмоқда, жиноят жараёнида суд назорати роли ва аҳамияти кучайтирилмоқда. Қонунга мувофиқ судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад этишда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда суд томонидан қўшимча тергов ўтказиш учун жиноят ишини қайтариш институти бутунлай бекор қилинмоқда, суд текшируви жараёнида камчиликларни тўлдириш механизмлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Қонунда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилмоқда.

    Қонун билан вилоят даражасидаги жиноий ва фуқаролик ишларини судлар томонидан кўриб чиқиш институтини бекор қилишни, назорат тартибида протест келтириш бўйича судларнинг тегишли раислари ва прокурорлари ваколатларини истисно этишни назарда тутувчи тегишли тузатишлар киритилди. Қонунда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқишга доир бир-бирини такрорловчи ваколатлари бекор қилинди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Шундан сўнг сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар.

    Қонун билан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Сенаторлар ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини соддалаштиришга ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш соҳасини ҳуқуқий тартибга солишда ноаниқликларни бартараф этишга қаратилганлигини таъкидладилар.

    Масалан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини рағбатлантириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш учун қонунда лицензиатлар ва тадбиркорлик субъектлари – фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга ҳамда айни бир ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга эга юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда фақат битта лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш назарда тутилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларида ушбу масалаларнинг тартибга солинмаганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқий ноаниқлик келтириб чиқарар ва лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи органлар томонидан субъектив талқин қилинишига сабаб бўларди.

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2016 йил 9 февралда қабул қилинган «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ қонун ҳужжатларига янги – «озиқ-овқат хавфсизлиги» тушунчаси киритилмоқда, бу соҳадаги ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар мустаҳкамланмоқда.

    29.03.2017, 09:17   Изоҳ (0)   7354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенаторлар Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритди

    29.03.2017, 09:10

    Artel савдо белгиси кафолат шартларини ўзгартирди

    29.03.2017, 08:56

    Урганчда спортчи қизларга Президент совғалари топширилди

    28.03.2017, 23:11

    Ўзбекистон компанияси Қозоғистонга 1 млн долларлик палов етказиб беради

    28.03.2017, 22:50

    «Газпром» 2017 йилда Ўзбекистондан 5 млрд кубометр газ сотиб олади

    28.03.2017, 22:40

    Ўзбекистон ва Россия «ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи» ҳужжатларни имзоламоқчи

    28.03.2017, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Реклама | 21 июл, 19:30

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50

    Навоийда атмосфера ҳавоси ифлослангани билан боғлиқ вазият назоратга олинган — Экология вазирлиги

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:42

    Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочган корхоналар катта миқдорда жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:23

    Фарзанд тарбияси ва тез тиббий ёрдам: ChatGPT’дан қайси мавзуда маслаҳат сўраб бўлмайди?

    Лайфстайл | 21 июл, 19:15

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Таиланд Камбоджани чегарада пиёдаларга қарши миналар ўрнатганликда айблади

    Дунё | 21 июл, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.