2017 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида очилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институтини таъсис этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди ва маъқуллади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳужжат 2016 йил 26 октябрь куни Покистоннинг Исломобод шаҳрида имзоланган эди.
UzDaily ёзишича, битим Афғонистон, Озарбайжон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида тузилган.
Институтни яратишдан кўзланган мақсад Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги сифатини самарали минтақавий ҳамкорлик учун салоҳиятни ривожлантириш ва билимлар яратиш ҳисобига оширишдан иборат.
Изоҳ (0)