2017 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида очилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини кўриб чиқди ва маъқуллади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Битим 2016 йил 17 октябрь куни Тошкентда тузилган эди.
Ҳужжатни Ўзбекистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Салоҳиддин Раббоний имзолаган.
Изоҳ (0)