Гонконгда ХХРнинг мазкур махсус маъмурий ҳудудида рўйхатдан ўтган барча 3,7 миллион сайловчи ҳақидаги маълумотлар сақланган икки ноутбук ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда 28 март, сешанба куни South China Morning Post газетаси маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ноутбуклар сайлов комиссияси офисидан ўғирлаб кетилгани тахмин қилинмоқда.
Ноутбук ташувчиларида сайловчилар коллегиясига кирувчи 1,1 минг киши ҳақидаги маълумот ҳам сақланган. Сайловчилар ҳақидаги маълумотлар уларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар, манзиллари ва мобил телефонлари рақамларини ўз ичига олиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Сайлов комиссияси ноутбуклардаги маълумотлар шифрланганлигини маълум қилди.