• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Боламнинг отаси мижоз билан таништирган” — тунги клубдаги танишув, психотроп моддалар ва 10 минг долларга пулланиши керак бўлган фарзанд (видео)

    Вужудида тўққиз ой авайлаб, минг машаққат билан дунёга келтирган фарзандини сотиш оналарга хос эмас. Чунки она ҳеч қачон фарзандидан воз кечишни истамайди. Афсуски, айни дамда 21-сонли аёллар колониясида жазо муддатини ўтаётган хоразмлик Зебинисо Куранбоева ана шундай — оналарга хос бўлмаган жиноятга қўл урган.

    Маҳкума Зебинисо Куранбоева 23 ёшда. У Жиноят кодексининг 135-моддаси билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилган. У фарзандини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

    “Онамнинг турмуш ўртоғи билан келишмасдим”

    — Онам Туркманистонга турмушга чиққан. Афсуски, олти ойлик чақалоқлигимда отам билан ажрашиб, Ўзбекистонга қайтиб келган. 2004 йилда уйланмаган йигит билан оила қурди, 2005 йили укам дунёга келди, 2006 йилда эса мени ва укамни олиб Украинага кетишган. Ота-онам у ерда кийим-кечак савдоси билан шуғулланишарди, биз эса мактабда ўқирдик. Аввалига ҳаммаси яхши эди, аммо кейинчалик мен ва иккинчи дадам ўртасида низоли вазиятлар юзага келди. 2018 йилда паспорт олиш мақсадида Ўзбекистонга қайтиб келдим. Ундан аввалроқ Украинада 7 ой ҳужжатсиз яшаганим учун мени депорт қилишган. Қайтиб мамлакат ҳудудига киролмаслигимни ўйлаб, онамга “Илтимос, сиз ҳам мен билан қолинг”, деб ялинганман. Аммо онам турмушини ўйлаб, мени холамга васийликка бериб, ўзи қайтиб кетди. Афсуски, холамнинг уйидаги ҳаётим ҳам муаммолардан холи эмасди. Поччам бир неча марта тегажоғлик қилганидан кейин уйидан қочиб кетишга қарор қилганман, — дейди маҳкума.

    “Холамнинг эри тегажоғлик қиларди”

    — Холамнинг оиласида яшашни истамай, бир ой кўчадаги дўстларимнинг уйида яшаганман. Маҳалла нозирлари билишгач, мени вояга етмаганларга ёрдам кўрсатиш марказларига ётқизишди. Икки кундан кейин холам олиб кетди. Аммо барибир яна уйида қололмадим. Қочиб кетаверганимдан кейин участка нозирлари олти ой давомида марказда қолдирадиган бўлишди. Холамникида яшашни истамасдим, марказдан чиққанимдан кейин 2018 йилнинг 2 июлида мени Қўқондаги қизлар колониясига олиб боришди. Чунки у пайтда кўча ҳаётига бўлган қизиқишим ортганди.

    2019 йилнинг январь ойида қизлар колониясидан чиқдим. Онам Украинадан қайтди ва бувим билан маслаҳатлашган ҳолда мени турмушга бермоқчи бўлишди. Биринчи турмуш ўртоғим бувимнинг дугонасининг набираси эди, — дейди маҳкума.

    Фото: “Дарё”

    “Боламнинг отаси фарзандли бўлишимни истамаган”

    — Аввалига ҳаммаси яхши эди, аммо кўп ўтмай унинг психотроп таблеткалар ичиши ва сотиши ҳақида билиб қолдим. Мен ҳам сотишда унга кўмаклашдим. Қўлга тушиб қамалди, ҳамма айбни бўйнига олди. Мен эса яна бувимнинг уйига қайтиб келдим. Аммо улар билан бирга яшолмадим. Ижарага уй олиб, кўчиб чиқиб кетдим. Официантлик қилиб, машина олдим. Ҳаётим анча изига тушиб қолганди. Кейин тунги клубда бир йигит билан танишдим. У билан бирга яшаб юрдик. 2022 йилда ҳомиладор эканлигимни билдим. У фарзандли бўлишни истамади, аммо Украинадаги онам билан гаплашиб вазиятни айтганимда “Боладан воз кечма, ўзимиз амаллаб катта қиламиз”, деди. Фарзандли бўлдим, аммо у туғма юрак нуқсони ва Даун синдроми тахмини билан туғилди, — дейди маҳкума.

    “Боламни сотишни таклиф қилишди”

    — Тунги клубда Темур исмли йигит билан танишдим. У билан танишувимга аслида боламнинг отаси сабаб бўлган. Темур “Келинойим анча йилдан бери фарзандли бўлолмайди, барибир болангни боқолмайсан. Яхшиси уни келинойимга бергин”, деди. Боламнинг касал эканлигини айтганимда “Касал бўлса ҳам олади, боланг сен билан қийналиб катта бўлади, ундан кўра бой хонадонда улғайгани яхши-ку”, деди. Хуллас, охири рози бўлдим. Чунки ўзим ҳам уни катта қилишимга кўзим етмасди.

    Темур Зулҳумор деган аёл билан таништирди. Мен боламнинг таҳлил натижаларини Тошкентдан олиб келаётганда “10 минг АҚШ доллари берсангиз, майли боламни сизларга бераман”, деб хабар ёздим. Улар билан вокзалда кўришадиган бўлдик. Она ва бола хонасида учрашиб, болани қайтиб олмаслик ва уни кўрмаслик ҳақида тилхат ёзиб бердим. Аёл қўлимга 9 800 АҚШ доллари берди ва қолган пулни банк картамга ўтказиб юборишини айтди. Хонадан чиқаётганимда тегишли ходимлар қўлга олишди, — дейди маҳкума.

    Фото: “Дарё”

    “Болам мени танимайди”

    — Қилган ишимдан афсусдаман. Боламга нисбатан адолатсизлик қилдим, пулни ўйлаб кечирилмас хатога йўл қўйдим. Болам бир муддат меҳрибонлик уйида парваришланди. Узр сўраб тегишли ташкилотларга хат ёзганимдан кейин уни васий сифатида бувимга қайтариб беришди. Аммо бувим ҳам анча кексайиб қолган, аввалгидек кучи йўқ. Онам эса Россияда яшайди. Қанийди, тезроқ озодликка чиқсам, боламга ўзим қарардим. У эндигина икки ёшни қаршилайди. Мени эмас, холамни она деб катта бўляпти. Мени танимайди ҳам, — дейди маҳкума.

    14.05.2024, 23:02   Изоҳ (0)   17184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ота-онаси ажрашганидан сўнг жиноят йўлига кирган, 17 ёшида бир инсон ўлимига сабабчи бўлган йигит надоматлари (видео)

    16.04.2024, 18:21

    Ўғрилик қилиб 17 ёшида озодликдан маҳрум этилган маҳкум надоматлари (фото, видео)

    25.04.2024, 13:10

    Қўшмачилик, ОИTС юқтиришга уриниш ва фарзандлар соғинчи. Панжара ортида жазо муддатини ўтаётган аёл надоматлари (видео)

    08.05.2024, 22:20

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    14.05.2024, 22:40

    Радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида келмаса, бекор бўладими? Масъуллар тушунтириш берди

    14.05.2024, 22:30

    Наманганда бир туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 8,5 млн сўм жаримага тортилди

    14.05.2024, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Аёллар саҳифаси | 21 июн, 22:15

    Келгуси ҳафта аввалида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:05

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида “ОКМК”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

    Спорт | 21 июн, 22:03

    Ғазода интернетда узилиш кузатилди

    Дунё | 21 июн, 21:15

    Фарғонада томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган шахс аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:45

    Себальос Хаби Алонсо билан келишмовчилик туфайли “Реал”дан кетиши мумкин

    Спорт | 21 июн, 20:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.