Юридик шахслар солиқ ҳисоботи ва ҳисоб-фактуралар шаклларида ХХТУТ коди ўрнига ИФТУТ коди акс эттирилиши лозим. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори билан янги тартиблар ўрнатилди. Ўзгаришлар 22 мартдан кучга кирган.
Халқ хўжалиги тармоқлари умумдавлат таснифномаси (ХХТУТ) коди Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги қарорига асосан иқтисодий фаолият турлари халқаро таснифномасига ўтилиши муносабати билан иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифномаси (ИФТУТ) кодига ўзгартирилди.
«Norma.uz»нинг ёзишича, юридик шахс ҳисоб-фактурани расмийлаштиришда мажбурий тартибда унда ҳам ўз ташкилоти, ҳам харидор (буюртмачи) ИФТУТ кодини кўрсатиши лозим.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)