«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 29 мартидан бошлаб Россиянинг Калининград шаҳрига иккинчи қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Авиакомпания матбуот хизматига кўра, Калининградга парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Самолётлар Тошкентдан 11:05 да парвоз қилиб, Калининградга 13:40 да қўнади. Ортга рейс Калининграддан 15:00 да учади ва Тошкентга 23:15 да етиб келади.
Рейсларнинг бажарилиш пайти сифатида ҳар бир жўнаш манзилининг маҳаллий вақти келтирилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)