Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Фурқат Турсунов туман ҳокими этиб сайланди.
Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Қ.Саломов ўрнига Сирдарё вилояти «Пахтасаноат ҳудудий филиали» МЧЖ директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Барака Сатторов туман ҳокими этиб сайланди.
Изоҳ (0)