Қарши халқаро аэропортида Россиядан қайтган Китоб туманида яшовчи Содиқжон Рамазоновнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли планшет хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 20 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа ҳамда 144 дона фотосурат борлиги аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Содиқжон ушбу планшетни ўғли учун совға сифатида олганини айтди.
Ушбу халқаро аэропортда парвозини якунлаган Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Азамат Қурбоновга тегишли уяли телефон хотирасида ҳам 255 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа ҳамда 135 дона фотосурат борлиги маълум бўлди. Ундан телефон хотирасида аниқланган лавҳалар қаердан пайдо бўлганлиги сўралганда, яқин дўсти томонидан телефон хотирасига жойлаштирилганлигини, ўзининг айби йўқ эканлигини маълум қилди.
Содиқжон Рамазонов ҳамда Азамат Қурбоновларга нисбатан Қарши шаҳар жиноят ишлари бўйича суди қарорлари билан мос равишда 1 048 425 сўм ҳамда 449 325 сўмдан жарима жазолари тайинланди.
Далилий ашё сифатида олинган планшет ва қўл телефонлари беҳаё лавҳа ҳамда фотосуратлардан тозаланиб, давлат эгалигига ўтказилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)