АҚШ президенти Дональд Трамп 27 март, душанба куни Оқ уйда давлат раҳбарининг сайловолди ваъдаларини амалга ошириш билан шуғулланадиган янги бўлинма тузилишини эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
The Washington Post нашрига кўра, кенг ваколатларга эга махсус бўлинмани президентнинг катта маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер бошқаради. Америка инновация бошқармаси деб номланадиган тузилма мустақил бўлинма сифатида Оқ уйнинг Овал кабинет жойлашган Ғарбий қисмида фаолият олиб боради.
Мазкур тизим Вашингтонга «янгича фикрлашни олиб келадиган» ва тижорат ташкилотларининг собиқ раҳбарларидан иборат ўзига хос оператив гуруҳга айланиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, бўлинмага келгусида ҳукуматнинг бир қатор вазифалари топширилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)