Боливия ўрмонларидан бирида кўп йиллар давомида биринчи марта одам йўқолиб қолди, деб ёзади National Geographic. Унинг тўққиз кундан кейин цивилизацияга қайтишига рейнжерлар билан бирга, маймунлар ҳам ёрдам берди.
25 ёшли Майкул Акунья исмли йигит бир гуруҳ сайёҳлар билан бирга ўрмон бўйлаб экскурсияга чиқди, аммо тўсатдан ғойиб бўлиб қолди. Қарийб бир ҳафта давом этган қидирувлар натижа бермади, ҳамма сайёҳни ўлдига чиқарди. Сувсизланиш ва очликдан ташқари, риск факторлари ўрмондаги заҳарли ҳашаротлар, судралиб юрувчилар ва йиртқичлардан ҳам иборат эди.
Қидирувнинг тўққизинчи куни сайёҳ лагердан бор-йўғи бир неча километр наридан топилди. У очлик ва сувсизлик ҳолатида эди, шунингдек, бадани тилинган ва тишланган ҳолатда эди, аммо унинг умумий аҳволи хавф остида эмасди.
Майкулнинг сўзларига кўра, у ўрмонда адашиб қолгач, сув ичиш учун дарёни топа олмаган, аммо маймунларни учратиб қолган ва уларга қўшилиб олган, жониворлар эса унга сув ва егулик берган.
Изоҳ (0)