Бошқирдистоннинг Учали тоғ-кон комбинатида икки юк поездининг тўқнашуви оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика фавқулодда хизматларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида беш киши жабрланганлиги, улардан тўрт нафари ҳалок бўлганлиги, бир нафари эса шифохонага ётқизилганлиги маълум қилинмоқда.
Тўқнашув давомида дизель ёқилғиси юкланган икки цистерна рельслардан чиқиб кетган, бир локомотив ағдарилиб кетган.
Тергов қўмитаси поездлар тўқнашуви юзасидан суриштирув бошлади.
Изоҳ (0)