«Фуқаролар Болгариянинг европача тараққиёти тарафдори» («ГEРБ») партияси Болгариядаги парламент сайловларида ғолиб бўлмоқда, деб ёзади «Газета.ru» мамлакат марказий сайлов комиссиясига таяниб.
«ГEРБ» овозларнинг 33,18 фоизини, унинг бош рақиби — Болгария социалистик партияси (БСП) эса 27,45 фоизини тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Болгарияда муддатидан аввалги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Парламент сайловларида 11 партия ва 9 коалиция, шунингдек, 9 нафар мустақил номзод иштирок этди.
Изоҳ (0)