АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан мамлакатларнинг Евроиттифоқдан чиқиши маъқулланиши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Financial Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
Юнкерга кўра, бундай давъатлар Европа бирлигига раҳна солади ва Ғарбий Болқонда уруш келтириб чиқариши мумкин.
«АҚШ вице-президенти Майкл Пенс билан мулоқотда унга ‘бошқаларни Евроиттифоқдан чиқишга чақирманглар, агар бу тузилма тарқалиб кетса, янги урушга дуч келамиз’, деб айтдим. Европанинг жафокаш қисми учун ягона имконият — Евроиттифоқ истиқболига эга бўлиш. Агар биз Босния ва Герцеговина, Серб республикаси, Македония, Албанияни ўз ҳолига ташлаб қўйсак, яна уруш бошланади», — дея таъкидлади Жан-Клод Юнкер.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп АҚШ президентлигига номзод бўлиб турган пайт Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишини маъқуллаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)