Сурия ҳукуматининг Женева музокараларидаги делегацияси раҳбари Башар Жаъфарий АҚШ ёки Туркия қуролли кучларининг Суриянинг Ракка шаҳридаги ИШИД террорчилик гуруҳи кучларига ҳужуми шартлари мамлакат президенти Башар Асад билан келишиб олинмаса, у ноқонуний бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Расмий Дамашқ вакили Буюк Британия, Франция, Туркия ва Қатар терроризм ҳамкорлари эканлигини, чунки улар суриялик исёнчиларни ва қуролли мухолифатни қўллаб-қувватлаётганини айтди.
Жаъфарий, шунингдек, Остона ва Женевадаги Сурия бўйича музокаралар муҳимлигини қайд этди.
Изоҳ (0)