Марказий Африка Республикаси (МАР)да қуролланган гуруҳларнинг Бамбари шаҳри аҳолисига қарши қаратилган ва сешанба кунидан бери давом этаётган ҳужумлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
AFP агентлиги маълумотларига кўра, тўқнашувлар камида учта даҳада юз берган. Ҳужум уюштирганлар қайси гуруҳга мансублиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
МАРдаги қуролли низо 2013 йил мартида, мусулмонларнинг «Селека» коалицияси мамлакатнинг насроний президенти Франсуа Бозизени ағдариб, унинг тарафдорларига қарши юриш бошлаганидан сўнг юзага келган.
Бунга жавобан мамлакат насронийлари «Анти-балака» кўнгилли бўлинмаларини тузган. МАРдаги қарама-қаршиликлар давомида минглаб одамлар қурбон бўлди, юз минглаб аҳоли ўз уйини ташлаб чиқди, гуманитар ёрдамга муҳтожлар сони эса 2,2 миллион кишига етган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)