Оммавий қирғин қуроллари ва ракета технологияларини тарқатишга қўйилган тақиқни бузгани учун, Вашингтон КХДР, Сурия ва Эрон билан алоқадорликда гумон қилинаётган 30 та чет эл компаниялари ва жисмоний шахсларга қарши санкциялар киритди, деб ёзади «Газета.ru» АҚШ Давлат департаментига таяниб.
Таъкидланишича, санкция рўйхатига Эронга ракета дастурларини амалга ошириш бўйича технологияларни етказгани учун, Хитой ва БАА компаниялари ва фуқаролари ҳам кирган.
Шунингдек, 11 шахс ва компания Эрон қурол-яроғини Яманга етказиб беришга алоқадорликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)