Тошкентнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини янги йўлда, Бўзсув канали устидан ўтказиб қурилган янги кўприк бўйлаб автомобиллар ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда фотохабарлар қолдирилган.
1,1 километрлик янги йўл Янгишаҳар кўчасини Боғишамол кўчаси билан туташтиради. Йўлда қурилган кўприкнинг узунлиги 510 метрни ташкил этади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур йўлни қуриш ҳақида 2016 йил сентябрида кўрсатма берган эди.
Мавзуга доир: Фоторепортаж: Бунёдкор—Муқимий чорраҳасидаги янги кўприк
Изоҳ (0)