Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 март, шанба куни Тошкентнинг кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгични қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилади.
Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади. Бу ишлар ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширади.«Президентимиз замонавий кўприклар қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Кўприк остидан ўтувчи темир йўл атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди», — деб ёзади ЎзА.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев «Бунёдкор» стадиони олдида қуриладиган кўприк лойиҳаси бўйича ўз тавсияларини берди
Изоҳ (0)