Илҳом Носиров Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Илҳом Носиров (1966 йилда туғилган) 1989 йил Фарғона политехника институтини бухгалтер-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У вилоят ҳокимининг ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Депутатликка қадар Илҳом Носиров Фарғона вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)