Фоторепортаж: Бунёдкор—Муқимий чорраҳасидаги янги кўприк
Тошкентнинг Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида бунёд этилган, узунлиги 900 метрга тенг йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди. Кўприк бўйлаб икки томонлама ҳаракат очилган.
25 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур кўприкни бориб кўрди. Иншоот икки ойда қуриб битказилди. Унинг икки томонида пиёдалар учун иккита ер усти ўтиш йўлаги барпо этилган.
Мадина Нурман янги кўприк қурилган чорраҳадан фоторепортаж тайёрлади. Аввалроқ кўприк қурилишидан фоторепортаж тақдим этилган эди.
Изоҳ (0)