2017 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шаяни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари борасида фикр алмашилди.
Учрашувда элчининг 2011—2017 йиллардаги самарали фаолияти қайд этилди. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамлангани эътироф этилди.
Элчи, ўз навбатида, дипломатик фаолиятида амалий кўмак кўрсатилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)