Икки ойдан буён ички ишлар, прокуратура ва таълим соҳаси ходимларининг ҳамкорлигида барча ўрта-махсус таълим муассасаларида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари олиб борилмоқда. Ўқув муассасалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг таъкидлашича, бу қисқа вақт ичида вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятлар сонини камайтиришга эришилди. Ҳамкорликдаги фаолият давоматни оширишга ҳам имкон берди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар берди.
Тошкент шаҳридаги Учтепа туманида жойлашган коллежлардан бирининг вакили маълум қилишича, баъзи ўқувчиларнинг дарсга келмаслигига шунчаки уларда ўқишга келиш учун транспортга тўланадиган пулнинг йўқлиги сабаб бўлади.
«Икки ёки уч фарзандли кам таъминланган оилалар бор. Улар ҳар куни ўқишга келиши керак. Бу эса харажат дегани. Биз Сенатга кам таъминланган оилалар фарзандларини бепул ойлик йўл чипталари билан таъминлаш бўйича таклиф киритдик. Умид қиламизки, бу масала ижобий ҳал этилади», — дейди коллеж вакили.
Коллеж маъмурияти томонидан маълум қилинишича, кўплаб ўқувчилар бошқа туманлардан, Назарбекдан, Тўйтепадан келади. Шунинг учун ўқувчилар коллежга келиш учун иккита транспортга чиқишга мажбур бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)