Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев музокараларининг якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Жумладан, давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шерикчилик ва яхши қўшничилик муносабатларини чуқурлаштириш ҳақидаги қўшма декларацияни имзолади.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Очилбой Раматов Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим, 2017—2019 йилларда иқтисодий ҳамкорлик стратегияси, Икки карра солиқ ундиришнинг олдини олиш ҳақидаги битимга ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённомани имзолади.
Қозоғистон Республикаси инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Касимбек ва Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани имзолади.
Икки мамлакат ташқи сиёсат бошқармалари раҳбарлари Қайрат Абдрахмонов ва Абдулазиз Комилов Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастурини имзолади.
Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузаков ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Қобул Бердиев Икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
Изоҳ (0)