Россия бош вазири яқин вақтларда касал бўлмаганини билдирди. Дмитрий Медведев бу ҳақда автоташувлар соҳасида фаолият олиб бораётган рус тадбиркорлари билан бўлган учрашувда маълум қилди, деб хабар беради TJournal.
Учрашув иштирокчиларидан бири бош вазирнинг соғайиб кетгани билан табриклагани унинг аслида касал бўлмаганини билдириб қўйди. «Мен касал бўлмагандим ҳам», — деди Медведев.
Россия бош вазири 14 март куни ўзи раҳбарлик қилаётган ҳукуматнинг мажлисида қатнашмаган эди.
Россия президенти Владимир Путин бош вазирнинг йўқлигини изоҳлар экан, уни бетоб бўлиб қолганини айтган ва: «Дмитрий Анатольевични сақлаб қола олмадик», дея қўшимча қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)